Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 10 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказилади. Эргашев супер енгил вазн тоифасида (63,5) мексикалик Анхел Мартинесга қарши рингга чиқади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Шоҳжаҳон профессионал боксдаги фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Навбатдаги жанг боксчи учун  2022 йилдаги иккинчи муҳим баҳсдир.

“Мен машғулотлар жараёнида кундан кунга ўсаётганимдан, техник-тактик маҳоратимни ошираётганимдан хурсандман. Ҳар бир рақибимни ҳурмат қиламан. Унинг кучли томонларини ўрганаман. Зарур хулосалар чиқараман. Асосий эътиборим чемпионликка қаратилган. Келажакда ким билан учрашишимдан қатъи назар, у Риджис Прогрейс бўладими, супер енгил вазнда амалдаги жаҳон чемпиони Жош Тейлорми, Жек Кэттероллми барча-барчаси билан рўбарў келишга тайёрман”, дея интервью берган Эргашев, vRINGe сайти мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилнинг май ойида ўтган энг сўнгги жангида аргентиналик Луис Альберто Веронага қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобида ғолиб чиққанди

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг