Шоҳжаҳон Эргашев вазнидаги Тейлор камарини ютқазиб қўйди
Спорт
−
11 Июнь 2023
20268Бугун, 11 июнь куни бокс бўйича супер енгил вазн тоифасида WBО чемпиони Жош Тейлор Теофимо Лопесга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда ғолиб номи ҳакамлар қарори билан аниқланди.
Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Madison Square Garden” аренага йиғилганлар шотландиялик Жош Тейлорнинг аламли мағлубиятига гувоҳ бўлди. АҚШ вакили ҳакамларнинг 115-113, 115-113, 117-111 ҳисобидаги қарори билан Тейлордан устун келди.
Маълумот учун, ушбу жангдан сўнг боксчиларнинг профессионал фаолиятидаги статистикаси бир хил, 20 та жангда 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият кўринишига келди. Ҳатто, ҳар иккисининг ҳисобида 13 тадан нокаутли ғалаба бор.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси