Ширакайф ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўл кўтарди (видео)

Жамият

Маст ҳолатдаги ҳайдовчи спиртли ичимлик ичгани аён бўлгач, йўл-патруль хизмати ходимини урди. Ходим тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилди. 

Воқеа 2019 йилнинг 31 декабрь куни содир бўлган. Соат 23:00 ларда Жиззах шаҳар Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори катта тезликда ҳаракатланаётган Жиззах шаҳрида яшовчи 1988 йилга туғилган  фуқаро бошқарувидаги Captiva автомобилини тўхтатган. Ҳайдовчининг автомобилни маст ҳолда бошқараётганини гумон қилиб, уни наркология диспансерига олиб борган. Ўтказилган тиббий текширув натижасида ҳайдовчининг мастлиги тасдиқланган. 

Шундай сўнг йўл-патруль хизмати инспектори ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда ҳайдовчи инспекторга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлаб, сўкиб, ходимнинг юзига мушт туширган. 

Натижада йўл-патруль хизмати инспекторига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Автомобиль эса вақтинча жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчи ички ишлар бўлимига топширилган. 

Мазкур ҳолат бўйича Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг