Шимолий Кореяда хорижий радиони эшитган балиқчи отиб ташланди
Олам
−
24 Декабрь 2020
11661Корея Халқ Демократик Республикасида балиқчилик кемаси капитани кўп йиллар давомида хорижий радиостанцияларни тинглагани учун ўлимга ҳукм қилинди.
“Жиноятчи”нинг тўлиқ исми номаълумлигича қолган. “Daily Star” маълумотида унинг исми Чхве экани айтилган. Эркак 40 ёшлар атрофида бўлган. У хорижий радиоларни эшитишни ёшлигида, армияда алоқачилар билан ишлаганида бошлаган. Аммо бу одатини ташламай, 15 йил давомида ташқи оламдан хабардор бўлиб келган.
Капитаннинг кемадаги ишчилардан бири билан жанжаллашиб қолиши оқибатида унинг бу одати фош бўлган. Жанжаллашган ишчи Ҳукуматни бошлиғининг “қилмиши”дан огоҳлантирган.
Чхонжин порт шаҳрида денгизчи “Озод Осиё радиоси”ни тинглашда айбланган ва юзлаб балиқчилар кўз ўнгида отиб ташланган.