Шимолий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири қатл этилгани айтилмоқда

Олам

image

Шимолий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ва бошқа тўрт-бешта Шимолий Корея дипломати 2022 йилнинг ёзи ёки кузида қатл этилган. Бу ҳақда Япониянинг “Yomiuri” газетаси ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Ли Ён Хо 2016 йилдан 2020 йилгача КХДР ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

Нашр манбаларига кўра, дипломатларнинг қатл этилиши сабабларидан бири Ли Ён Хо ва бошқа бедарак йўқолган дипломатлар турли вақтларда ишлаган КХДРнинг Британиядаги элчихонаси ишидаги маълум “муаммо” бўлиши мумкин.

Yomiuri’нинг манбаларидан бири таъкидлаганидек, КХДР расмийлари хориждаги ўз дипломатларини кузатишни кучайтира бошлаган. Унинг сўзларига кўра, қатл этилган амалдорларга яқин бўлган бир қанча дипломатлар ўзлари ҳам тез орада “тозаланиши” мумкинлигидан хавотир билдирган.

Жанубий Корея ҳукумати “Yonhup” ахборот агентлигига ўз каналлари орқали қатллар ҳақидаги маълумотларни текширишларини айтган.

КХДР Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилишдан аввал Ли Ён Хо мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаган ва Шимолий Корея ядро дастури бўйича олти томонлама музокараларда мамлакат вакили бўлган. “Yonhup”га кўра, Ли Ён Хо Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп ўртасидаги 2018 ва 2019 йиллардаги саммитларни ташкил этишда ҳам “асосий роль ўйнаган”.

Маълумот ўрнида, у 2020 йилда лавозимидан четлаштирилди. Ли Сонг Гвон КХДРнинг янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланди, унинг ўрнига 2022 йил июнь ойида Чой Сонг Хе тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made