Шимолий Кореядан хуш хабар келди

Спорт 3555
image

Корея Халқ Демократик Республикаси пойтахти Пхеньянь шаҳридаги оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтмоқда.

Турнирнинг қизлар ўртасидаги баҳсларида 49 килограмм вазн тоифасида супага чиққан Нигора Абдуллаева даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқларида жами 170 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, ўсмирлар ўртасида кумуш ва ёшлар ўртасида бронза медални қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг 73 ккилограмм вазн тоифасида Ўзбекистон вакиллари олтин ва кумуш медалга эга бўлди.

Хусусан, ушбу баҳсда икки йўналиш натижасига кўра, 294 килограммлик натижа қайд этган Aсадбек Наримонов турнир ғолибига айланган бўлса, Оғабек Тўхтаев 292 килограмм тошни ўзига бўйсундириб иккинчи ўрин соҳибига айланди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3.0
t
×