Шимолий Кореяда яширинча телефон ишлатган 10 киши қатл этилди
Олам
−
24 Июнь 2021
19883КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореядаги қариндошлари билан алоқада бўлиш ёки пул ўтказмаларини олиш учун Хитой уяли алоқа тармоқларидан фойдаланадиган шимолий кореяликларга қарши курашни бошлади. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берган.
Таъкидланишича, Шимолий Кореяда ташқи дунё билан алоқа қилиш учун яширин равишда мобиль алоқадан фойдалангани учун камида ўн киши оммавий равишда қатл этилган.
Маълумотларга кўра, мамлакатнинг ҳукмрон партияси ва махфий полиция март ойида янги яширин кузатув кампаниясини бошлаганидан кейин 150 га яқин шимолий кореяликлар ҳибсга олинган. Нашр манбасига кўра, рейдлар ҳали ҳам давом этмоқда.
Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар сони жорий йилнинг май ойи охиридан бери “осмонга кўтарилган”, чунки мамлакат озиқ-овқат танқислиги ва нархларнинг кўтарилиши билан курашмоқда. Аҳоли дўстлари ва қариндошларининг қўллаб-қувватлашига муҳтожлик сезмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин яқиндагина мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги бошланиши мумкинлиги ҳақида эълон қилганди.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин Шимолий Корея партияси ва халқини янги “қийин юриш”га тайёр бўлишга чақирган. КХДР тарихидаги ушбу атама ХХ асрнинг 90-йиллари, мамлакат оммавий очарчилик туфайли оғирлашган иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган даврни назарда тутади.
LiveБарчаси