Шимолий Кореяда нега ҳамон коронавирус йўқ? Сир ошкор этилди

Олам

image

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда коронавирус инфекцияси мавжуд эмаслигини изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, бунга ишчилар партияси ва аҳолининг бирдамлиги туфайли эришилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.

"Биз хавфли вирусни ҳудудимизга киришини бутунлай блоклаб қўйганмиз ва эпидемияга қарши барқарор вазиятни сақлаб турибмиз", дейилади хабарда. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Шимолий Корея халқи "партия Марказий Қўмитасининг буйруғи ва кўрсатмасига биноан якдил ҳаракат қилади".

Расмий статистик маълумотларга кўра, КХДРда коронавируснинг бирорта ҳолати қайд этилмаган.

Апрель ойининг охирларида номаълум шахс Шимолий Кореядан Хитой томон қочишга урингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Чегарани кесиб ўтиш пайтида у отиб ташланган. Шифохонада ярадорга COVID-19 ташхиси қўйилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

3171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг