Шимолий Корея ўзининг “ҳақиқий душмани”ни эълон қилди
Олам
−
31 Май 2021
39295Шимолий Кореянинг “ҳақиқий душмани” АҚШ ҳисобланади. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА)га таяниб, “Lenta” хабар бермоқда.
“Жанубий Кореядан фойдаланган ҳолда, гегемонлик мақсадини амалга оширишни режалаштираётган Қўшма Штатларнинг ҳисоб-китоби — бу фақат кўзларини бармоқлари билан чиқариб ташлайдиган аҳмоқона хатти-ҳаракатлар”, деб ёзади мақола муаллифи, КМТА шарҳловчиси Ким Мен Чхоль.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея расмийлари ўзларининг тажовузкор амбицияларини аниқ очиб берган.
АҚШ Давлат департаменти вакили Жалина Портер Америка ҳукуматининг Шимолий Корея билан алоқа ўрнатишга қаратилган бир нечта муваффақиятсиз уринишлари ҳақида гапирди. Портернинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар КХДР билан бир неча каналлар орқали, шу жумладан, БМТнинг бош қароргоҳида Шимолий Кореянинг доимий ваколатхонаси жойлашган Нью-Йорк орқали боғланишга ҳаракат қилган. Бироқ, Америка маъмурияти Шимолий Корея томонидан жавоб олмаган.
LiveБарчаси