Шимолий Корея Президентининг хотини эрини ёнида йиғлади 

Олам 21911
image
-

Корея Халқ Демократик Республикаси Биринчи хоними Ри Сол Жу эри Ким Чен Иннинг ёнида давлат мадҳиясини куйлаб, йиғлади. Биринчи хонимнинг кўз ёши тўкиши акс этган кадрлар “The Guardian” томонидан намойиш қилинди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 27 июль куни Корея урушидаги сулҳнинг 69 йиллигига бағишланган тадбирда кузатилган.

Воқеани хотирлаш маросимида қилган нутқида Ким Чен Ин ядровий қуролларни сафарбар қилиш ва мамлакат Америка Қўшма Штатларига қарши туришга тайёр эканини таъкидлаган.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг 13-Президенти Юн Сок Ёлнинг номини қоралаб, Шимолий армияни зарарсизлантиришга уринишларини “бемаънилик” деб атаган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 752
Рейтинг: 3
t
×