Шимолий Корея “қасос акти” ҳақида гапирди
Олам
−
16 Июнь 2020
9556Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДРдаги хавфсизлик ҳолатини диққат билан кузатиб, ўзаро ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштирмоқда. Бу ҳақда Сеулда бўлиб ўтган матбуот брифингида Жанубий Корея Миллий Мудофаа вазирлигининг расмий вакили маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки мамлакат қуролли кучлари қўмондонлиги "вазиятга жиддий муносабатда" бўлмоқда. "Ҳарбий соҳадаги корейслараро битимлар бажарилиши керак. Шимол ва жануб Корея ярим оролида тинчлик ўрнатиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришлари зарур", деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Аввалроқ, КХДР Бош штаби ўз ҳарбий бўлинмаларини икки томонлама келишувларга мувофиқ қўшинлар олиб чиқилган ҳудудларга қайтариш ниятини билдирган эди. Ҳисоботда қайд этилишича, Шимолий Корея Жануб билан муносабатлари ёмонлашиши фонида "партия ва ҳукуматнинг ҳар қандай ташқи сиёсий қарорларини ҳарбий воситалар билан таъминлашга тўлиқ тайёр"лигини билдирган.
Кеча, 15 июнь куни КХДР расмийлари Жанубий Кореяни ташвиқот варақалари тарқатаётгани учун "қасос акти" тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь