Шимолий Корея биринчи марта ядровий иншоотдан олинган суратларни намойиш этди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин уранни бойитиш бўйича таклиф қилинган объектга борди. Бу ҳақда бугун, 13 сентябрь куни Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди. 

"Ким Чен Ин қурол-аслаҳа учун мўлжалланган атом материаллари ишлаб чиқариш базасига ташриф буюрди", дейилади хабарда.

Хабарда ушбу иншоотнинг қаерда жойлашгани ва Шимолий Корея раҳбарининг ташрифи вақти кўрсатилмаган. Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин заводга ташрифи чоғида ядро каллакларини ишлаб чиқариш тартиби билан танишган.

У “ўз-ўзини мудофаа қилиш учун ядро қуроли ишлаб чиқаришни экспоненциал ошириш” учун центрифугалар сонини кўпайтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.

Шимолий Корея биринчи марта ядро синовларини 2006 йилда ўтказган. Мамлакат ракета ва ядровий дастурлари туфайли БМТнинг кенг қамровли санкциялари остида. Шу пайтгача Шимолий Корея уранни бойитиш заводи ҳақида ҳеч қачон очиқ хабар бермаган. Бундай объектлар ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уранни ишлаб чиқаради. Бунинг учун уран хомашёси центрифугаларда юқори тезликда тезлаштирилади. Санкцияларга қарамай, Шимолий Корея ядро дастурини ривожлантирмоқда. Бунга Хитой ва Россия қисман ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made