Шимолий Америкада тўлиқ қуёш тутилиши кузатилди (видео)
Бу қизиқ
−
09 Апрель
22480Кеча, 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи қуёш тутилиши содир бўлди, уни Шимолий Америка аҳолиси кузатди. Ноодатий ҳодисанинг кадрлари аллақачон интернетда пайдо бўлди.
Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 00:00 да Мексика штатларидан бошланган, кейин уни Техас ва АҚШнинг марказий штатлари аҳолиси кўрган. Қайд этилишича, жорий йилда тўлиқ тутилишни деярли 32 миллион киши кузатган. Бу 2017 йилга нисбатан қарийб 2,5 баробар кўпдир. АҚШнинг ҳар бир штатида, шунингдек, Мексиканинг айрим шимоли-ғарбий ҳудудлари ва Канада жануби-шарқида у ёки бу даражада қуёш тутилишини кўриш мумкин эди.
“Euronews”нинг аниқлик киритишича, тутилиш деярли тўрт дақиқа давом этган — ой Қуёшни тўлиқ қоплаган, осмон эса қоронғилашган. Кўриш қобилиятига зарар бермаслик учун бу вақтда махсус ҳимоя кўзойнаги ёрдамида осмонга қараш керак.
Нашр маълумотларига кўра, тутилишнинг қисман босқичларини Шимолий ва Жанубий Америка, Марказий Америка ва Ғарбий Европа мамлакатларида жойлашганлар ҳам кўра олган. Кейинги тўлиқ тутилиш 2026 йил 12 августда содир бўлади ва шимолий ярим шарнинг бир қисмини қамраб олади. Қуёш тутилишининг коинотдан қандай кўринишини Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси (NASA) мутахассислари кўрсатди. Тегишли видеолар агентликнинг Twitter аккаунтида пайдо бўлди.