Шимолга қарши кўтарилган мушт. АҚШ ва Жанубий Корея ҳам баллистик ракета учирди

Олам

image

Бугун, 5 октябрь куни эрталаб АҚШ ва Жанубий Корея Корея яриморолининг шарқий қирғоқлари яқинида тўртта ракета учирди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

Бу иттифоқчиларнинг сўнги 24 соат ичидаги иккинчи машғулоти бўлиб, Корея Халқ Демократик Республикасининг бир кун олдин қўшни Япония устидан огоҳлантиришсиз баллистик ракета учиришига жавобан амалга оширилди.

Кўриниб турибдики, иттифоқчилар стратегияларини ўзгартирди, чунки улар одатда Шимолий Кореянинг ракета синовларига ҳарбий машқлар билан жавоб берар эди. 

Бугунги синов тўртта АТАСМS ракеталарини ўз ичига олади, дейилади Жанубий Корея қўмондонлиги баёнотида. Армия-тактик ракета тизимлари сифатида ҳам танилган бундай қуроллар тахминан 200 миля (320 километр) уча оладиган ракеталардир.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг сўзларига кўра, бу синов АҚШ ва унинг иттифоқчилари “Шимолнинг провокацияларига жавоб бериш учун етарлича ҳарбий салоҳиятга эга эканлигини” кўрсатиш учун мўлжалланган. 

“Бизнинг мақсадимиз – Корея яриморолининг ядросизланишини кўриш. Лекин Ким Чен Ин бундай қилмоқчи эмас. Очиғини айтганда, у ракета синовларини ўтказишда давом этиб, қарама қарши йўналишда ҳаракат қилмоқда, бу қоидабузарликдир”, дея қўшимча қилди у.

Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Кирбининг айтишича, Шимолий Корея баллистик ракета ишлаб чиқаришда тараққиётга эришмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни КХДР баллистик ракета синовини ўтказди. Бу унинг жорий йилдаги 23-синови бўлди. 

Сўнгги синовнинг аҳамияти шундаки, Корея ракетаси 2017 йил сентябридан бери биринчи марта Япония устидан учиб ўтди.

АҚШ ва Япония Шимолий Кореяга қарши биргаликда жавоб қайтарди. АҚШ денгиз пиёдалари корпуси ва Япония ҳаво мудофаа кучлари қирувчи самолётлари Япон денгизи устидан учиб ўтди.

АҚШ айнан шу куни Жанубий Корея билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиб, КХДР провокациясига жавобан Корея яримороли ғарбидаги ўқ отиш полигонига F-15K қирувчи самолётига ўрнатилган "ҳаво-ер" типидаги ракета билан икки марта ҳаводан зарба берди.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг