Шифокорларга кўча тозалатган раҳбар жаримага тортилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда шифокорлар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган ишга жалб қилингани ва улар кўча супуришга мажбурлангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Мазкур хабар бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари томонидан 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этилган.

Шу сабабли, поликлиника раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (12,250,000 сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Аввалроқ, тез тиббий ёрдам машинасини ўтказмаган Йўл-патруль хизмати ходимлари ишдан бўшатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг