Шифокор узоқ умр кўриш сирини очиб берди

Саломатлик

image

Жанубий Калифорния университети қошидаги Лоренс Ж. Эллисон номидаги Трансформатив тиббиёт институти асосчиси Дэвид Агус “Соғлом Москва” йиғинида узоқ умр кўриш учун нима қилиш кераклигини айтди. 

“Чекманг, фақат табиий овқатни истеъмол қилинг, витамин ва қўшимчаларни ташланг, аспирин билан чекланманг, эмлашлар, гриппни ҳам унутманг. Ва энг муҳими! Ёлғиз қолманг ва кечки овқат пайтида бир стакан яхши шароб ичинг”, деди шифокор.

Агус мияни ортиқча зўриқтирмаслик, танани кун тартибига одатлантириш ва қулай ва сокин ухлаш учун жой ажратиш, ётишдан олдин камида икки соат олдин ишлашни тўхтатишни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, мутахассис ҳаракатда яшашни тавсия этиб, бунда фақат спорт зали билан чекланмаслик кераклигин қўшимча қилди. У мияни ишлатиш, шу орқали уни чархлаш ва мураккаб масалаларни ҳал қилиш кераклигини хам эслатди.

Агус замонавий тиббиёт инсонга саломатлик ва яхши формани сақлашга ёрдам бера олишини айтиб ўтди. У келажакда шифокорлар қаришни тўхтата оладиган ва ножўя таъсир кўрсатмайдиган дори-дармонларни яратишга қодирлигига ишонади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг