Шифохоналарда юритиладиган 408 та ҳужжат 252 тагача қисқартирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларини такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, тиббий ҳисоб ҳужжатларини юритишнинг янги тартиблари тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу буйруқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган. Мазкур буйруқ тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб юритилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий тиббиёт ходимларига онлайн видеосеминарлар орқали ҳам етказилмоқда. 

Буйруқ билан шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходимлари (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лар томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилган. 

Шунингдек, тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилган. Масалан, қабул қилинган ва рад этилган ҳомиладорлар, туққан аёлларни ҳисобга олиш журналининг муассасада юритиладиган бошқа журналларда такрорланадиган қисми олиб ташланган.

Хабарга кўра, бирламчи тиббиёт тизими, шунингдек, қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжат шаклларининг ярмидан кўпи қисқартилиб, эндиликда мазкур муассаса ходимлари томонидан 25 турдаги тиббий ҳужжат шакллари юритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг