Шифохонада даволанаётган коронавирус беморлари қарийб 10 000 нафарга етди – Президент
Жамият
−
03 Август 2021
5638Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 10 мингга яқинлашган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилиш аввалида, давлат раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди.
“Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда.
Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда”, дейди Президент.
Мирзиёевга кўра, Ўзбекистон касалликни даволаш ва уни олдини олиш бўйича етарли тажриба орттирган.
“Соғлиқни сақлаш тизими шай ҳолатга келтирилиб, барча зарур воситалар, етарли дори-дармон ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари кескин карантин чекловларисиз фаолиятини давом эттирмоқда”, дейди у.
Йиғилишжа соғлиқни сақлаш мутасаддилари олдига уй шароитида даволанаётган беморларни тизимли назоратини ҳамда тўғри даволанишни тарғиб қилиш топшириғи берилган. Бунинг учун, махсус тиббиёт бригадалари сонини камида 2 бараварга ошириш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган маълумотларга, 2020 йилнинг 15 мартидан бугунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 131 978 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 11883 кишида пневмония аниқланган.
LiveБарчаси