Шифохонада даволанаётган болалар учун мактаб ташкил этилди

Жамият 1865
image

Жорий йилнинг 5 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Марказда даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди. Мактаб юридик шахс мақомига эга бўлиб, фаолиятини Халқ таълими вазирлиги ҳузурида амалга оширади.

Ҳужжат билан шунингдек, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди. У қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:

•    мактабнинг мақсадлари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
•    мактабда мактабгача таълим ва тарбия жараёнини ҳамда умумий ўрта таълим жараёнини ташкил этиш;
•    мактабнинг молиялаштириш манбалари ва бошқалар.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.2
t
×