Шерматов Microsoft'га Ўзбекистонда офисини очишни таклиф қилди

Жамият

image

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компаниясига офисини Ўзбекистонда очишни таклиф қилди. Бу ҳақда у жорий йилнинг 18 апрель куни Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашувда сўз очган. 

Қайд этилишича, учрашув Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш бўйича берган топшириға асосан ўтказилган. 

Йиғилишда Microsoft компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари  иштирок этган. 

Унда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган. 

Бундан ташқари, IT йўналиши бўйича таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган. 

Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг