Шерали Жўраев муҳим лавозимга тайинланди 

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорда ушбу фонд фаолиятини Васийлик кенгаши бошқариши белгиланган. 

Мазкур қарор билан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси, Равшан Эрматов эса унинг ўринбосари этиб тайинланди.

Фонднинг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлади:

  • хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
  • хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ўзбекистонликларнинг республика ОТМларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш;
  • ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ўзбекистонликларнинг илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
  • хорижда ўзбекистонликлар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларда мамлакатнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш;

Шунингдек, Васийлик кенгаши таркибида Қудратилла Рафиков, Хуршид Дўстмуҳаммад, Наим Каримов, Эркин Комилов, Озодбек Назарбеков, Алишер Саъдуллаев ва бошқа мутасаддилар ҳамда жамоатчилик фаоллари ўрин эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2921

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг