Шенген зонасига қозоғистонликлар визасиз кириши мумкинми? Музокаралар ўтказилмоқда 

Олам

image

Қозоғистон дипломатлари мамлакат фуқароларига Шенген зонаси мамлакатларига визасиз режим тақдим этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, Европа давлатлари билан визасиз режим бўйича музокаралар узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда.

“Шенген ҳудуди бўйича музокаралар давом этмоқда. Европа Иттифоқи давлатларининг розилиги талаб қилинади. Бизда бир томонлама визасиз режим мавжуд (Шенген мамлакатлари фуқаролари учун Қозоғистонга ташриф буюрганларида). Биз бу зонани биз учун ҳам визасиз қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, дейди Смадияров.

Шунингдек, у Лотин Америкаси давлатлари қозоғистонликларга визасиз режим тақдим этишдан манфаатдор эканини маълум қилди. Чунки бу давлатларга Қозоғистондан келаётган сайёҳлар сони ортган.

“Лотин Америкаси мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарияти ушбу масалаларни кўриб чиқиш сўровини билдирди. Араб давлатлари ҳам манфаатдор”, дея қўшимча қилган ТИВ вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Шенген зонаси қозоғистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар