Шайх Мансурнинг дала лагери учун Ўзбекистонда 200 гектар ер ажратилади

Жамият

image

Бирлашган араб амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳаёнга Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида дала лагери қуриш учун ер ажратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ер ажратиш бўйича махсус фармойиши лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан Қўнғирот туманидаги Устирт плотаси “Елабад” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 200 гектар яйлов ерлар Олий мартабали Шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига 10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Олий мартабали Шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳаённинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига дала лагерини қуриш учун ажратилаётган ер майдонларидан оқилона ва белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганда, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларнинг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ажратилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун, Шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳаён БАА Президенти Халифа ибн Зоид Ал-Наҳаённинг укаси. Шайх Мансур Дубай ҳокими Муҳаммад ал-Мактумнинг қизига уйланган. Шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳаён ADUG компанияси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби хўжайини ҳисобланади.

Ҳужжат 21 июнгача муҳокамада бўлади. Бу вақт ичида лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахаён

Баҳолаганлар

928

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар