Шайх Абдулазиз Мансурнинг “Коран. Краткий комментарий” китоби нашр этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда таниқли олим, шайх Абдулазиз Мансурнинг “Коран. Краткий комментарий” (Қуръони Карим оятлари маъноларининг рус тилидаги таржимаси) китоби тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтгача Қуръони Каримнинг маънолари хорижда ва Россияда рус тилига 16 маротаба таржима қилинган. 2018 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Тафсири ҳилол” китоби ҳам рус тилида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, шайх Абдулазиз Мансур Қуръони Каримнинг қисқа шарҳли арабча матнини тўғридан тўғри рус тилига таржима қилган. Унинг таҳририга филология фанлари доктори Гулхумор Тўйчиева, тарих фанлари доктори Аҳаджон Ҳасанов, профессор Убайдулла Уватов жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуръон Шайх Абдулазиз Мансур

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг