Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг яна бир китоби рус тилига таржима қилинди

Жамият

image

Бугун,  9 февраль куни “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа уйида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рус тилидаги навбатдаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тадбирда таъкидланишича, минтақамизни  МДҲ мамлакатларининг улкан ҳудуди ўраб турибди, улардаги деярли барча мусулмонлар рус тилида сўзлашишади, ушбу тилни тушунишади, эркин тарзда рус адабиётини мутолаа қилишади. Ушбу улкан ҳудуднинг мусулмонлари ягона ислом мактабининг тарафдорлари ҳисобланишади.  

Тақдимотда нутқ сўзлаганларнинг фикрига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу ҳудуд мусулмонларининг етакчиларидан бири сифатида, мусулмонларда ҳақиқий билимларни олиш имкони бўлиши учун одамларга Исломнинг асосларини тушунтириб бериш, уларга ислом таълимотнинг тўғри талқинини етказишни ўзининг бурчи, деб билган. 

“Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, бугунги кунда давлат миқёсида буюк олим ва арбоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг хотираларига эҳтиром билдирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига кўра Тошкентда, бу ерда, бизнинг ёнимизда,  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталадиган, маърифат маркази билан биргаликдаги масжид мажмуаси жадал суръатларда бунёд этилмоқда.

Бизнинг шайхимиз ўз ҳаётларини Аллоҳ таолонинг ҳақиқий динига чақириш, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига эргашиш, мусулмонларнинг маърифатли бўлиши, билимларнинг тарқатилиши, ёшларнинг тарбияси, жамиятнинг мустаҳкамланишига бахшида этдилар.

Шайхнинг ишлари давом этмоқда”, дейди маросимда иштирок этган Шайхнинг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ.

Тадбирда меҳмонларнинг эътиборига рус тилидаги “Тафсири Ҳилол” китобининг ўн жилди ва бугунги кунда долзарблик касб этаётган “Бахтиёр оила” китобининг нашр этилган нусхалари тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва унинг сафдошлари илк бор ўтган асрнинг 90-йилларида рус тилига муқаддас Қуръоннинг маъноларини таржима қилишган. Ўрта Осиё мусулмонлари диний идорасининг рус тили бўйича мутахассислари гуруҳи “Тафсири Ҳилол”нинг 29- ва 30- пораларини таржима қилишди. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шайх-Муҳаммад-Содиқ-Муҳаммад-Юсуф

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар