Шавкат Умурзоқов ўзи имзолаган қарорни бекор қилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими  вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузиш ҳақида 27 март куни қарор имзолаганди. Ҳоким бугун, 31 март куни яна бир қарорни имзолаб, ўзи чиқарган аввалги қарорни бекор қилди.

Дастлабки қарорга кўра, тарғибот гуруҳи таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бўлиши керак эди. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам бериши айтилганди.

Шунингдек, ҳоким маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Роҳат Набиева, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Омила Арипова, "Миллий тикланиш" партияси Тошкент шаҳри кенгаши раиси Отабек Жиянбоев, халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши депутати Тошпўлат Матибоев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов ва бошқалар ҳам киритилганди.

Ҳужжатнинг бекор қилиниш сабаби очиқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Шавкат Умурзоқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг