Шавкат Раҳмоннинг қизи Шерматовга маслаҳатчи бўлди
Жамият
−
04 Июль 2022
66596Камола Шавкатовна Собирова Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Камола Собирова вазирликда ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.
Камола Собирова 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг онаси. Рус, инглиз ва испан тилларида гаплаша олади.
У фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда, хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.
Камола Собирова–Раҳмонова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, марҳум шоир Шавкат Раҳмоннинг қизи.
Вазирлик АКТ матбуот котиби Шерзод Ахматов ўз лавозимида қолганини қўшимча қилди.
LiveБарчаси