Шавкат Мирзиёевнинг Швейцарияга амалий ташриф якунланди

Жамият

image

Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган тадбирлардаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Ўзбекистон раҳбари “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросимида иштирок этиб, тадбир доирасида қатор учрашув ва суҳбатлар ўтказди. Амалий ташриф тугагач, Ўзбекистон Президенти Цюрих халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Бу орқали Ўзбекистон уни таъсис этган давлатлардан бирига айланди. АҚШ Президенти Дональд Трамп раислигида ўтган тадбирда Аргентина, Арманистон, Баҳрайн, Болгария, Индонезия, Иордания, Марокаш, Мўғулистон, Озарбайжон, Парагвай, Покистон, Қатар, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Венгрия ва бошқа давлатлар раҳбарлари, Бош вазирлари ва Ташқи ишлар вазирлари ҳам қатнашган.

Шунингдек, “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Давосдаги тадбирлар доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Давос Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг