Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси бўйича расмий маълумот берилди

Жамият 6344
image
-

Эртага, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишга бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтади. 

Мажлис соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биноси катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, сайловда иштирок этган номзодлар қуйидагича овоз тўплади:

•  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

•  Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;

•  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;

•  Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;

•  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3.2
t
×