Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги эълон қилинди
Жамият
−
17 Октябрь 2022
12973Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Ҳафта давомида Президент давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлиши ҳам назарда тутилган. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди
Бугун, 17 октябрь кунининг иккинчи ярмида маҳаллаларнинг инфратузилмаси ривожига ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш механизмлари ҳамда алоҳида топшириқлар ижроси юзасидан мутасадди раҳбарлар, хусусан Бош прокурор Давлат раҳбарига ҳисобот беради.
Иш ҳафтаси давомида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросига оид муҳокамалар режалаштирилган. 20-21 октябрь кунлари Президент давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.
Ташриф давомида икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади, уларнинг якунида салмоқли, биринчи навбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўплами имзоланади.
Шунингдек, Президентлар Ашхобод шаҳрида барпо этилган “Тошкент” боғинининг тантанали очилиш маросимида иштирок этадилар ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилиши режа қилинган.
Ойша Турғунпўлатова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь