Шавкат Мирзиёевни тўйга таклиф қилган аёлга Президент тўёна юборди (видео)

Жамият 78337

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалласига кутилмаганда, пиёда кириб боргани акс этган лавҳа эълон қилинди. Унда маҳалладаги аёллардан бири Президентни тўйга таклиф қилганди.

“Тўй қилаётгандим. Президент менинг тўй қилаётганимни бил келяпти, деб ўзимча ҳазиллашгандим. Худога нолаларим етиб борди”, деган эди аёл.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров эртаси куни тўй эгаларига Президент номидан совға-саломлар, тўйонани топширган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4485
Рейтинг: 3.1
t
×