Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Саудияга боради
Жамият
−
15 август 2022 13219 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Саудия Арабистонига сафар қилади. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовга асосланиб хабар берди.
Давлат раҳбарининг Саудияга сафари 17-18 август кунларига белгиланган.
Қайд этилишича, бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон Президентининг Саудияга илк ташрифи. Давлат раҳбари Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиши режалаштирилган.
Live
БарчасиҚобулда мактаб портлатилди
17 август