Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга табрик йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленскийни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табриклади. Президент табриги одатдагидек давлат раҳбарининг сайтида эмас, балки Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси веб-саҳифасида эълон қилинди. 

“Ҳурматли Владимир Алексаандрович!

Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Шу ойда икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман.

Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат раҳбарлиги фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман”, дейилади Ўзбекистон Президентининг табригида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг