Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қўшма декларацияни имзоладилар

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.  

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси ва Корес Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликка доир ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корес Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон ва Корея ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. 

Мазкур ташриф доирасида, шунингдек, мактабгача таълим, меҳнат ва бандлик, адлия, қишлоқ хўжалиги, капитал бозорини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес, ўсимликлар карантини соҳаларида, қолаверса, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг