Шавкат Мирзиёев ва “Арқадағ” бир-бирини Янги йил билан табриклади
Жамият
−
30 Декабрь 2020
2197Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлар эканлар, кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, мамлакатларнинг халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тилаган.
Суҳбатда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз оқибатларига қарамай, якунига етаётган йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарига, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига, ўхшаш тарих, маданий ва маънавий қадриятлар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда катта натижаларга эришилгани таъкидланган.
Президентлар 2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режаларни, шунингдек, икки томонлама алоқалар ва халқаро тузилмалар, аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар режасини атрофлича кўриб чиққан.
Қайд этилишича, Давлат раҳбарлари савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, келгуси йилда ишбилармонлик ва маданий тадбирларга бой дастурни амалга оширишга келишиб олган. Янги йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь