Шавкат Мирзиёев UNESCO Бош директори Одри Азулега мактуб йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Одри Азулега мактуб йўллаб, уни UNESCO Бош директори лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади ва унга энг эзгу тилакларини билдирди

“Номзодингиз кенг қўллаб-қувватлангани тинчликни таъминлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларингиз ва Ташкилотингиз қўшаётган катта ҳиссанинг навбатдаги тасдиғи бўлди.

Сизнинг ушбу лавозимдаги муваффақиятли ва натижадор фаолиятингиз, Сиз томондан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар ва гуманитар лойиҳалар пандемия даврида UNESCO’нинг мувофиқлаштирувчи сифатидаги ўрни мустаҳкамланиши ва халқаро нуфузи юксалишига хизмат қилди”, дейилади мактубда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва UNESCO ўртасидаги яқин ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга UNESCO Бош директори томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини юксак қадрлашини таъкидлади.

“Очиқ ва сермаҳсул учрашувларимиз шериклигимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва кенг қамровли мамлакат дастурини амалга оширишга киришишга имкон бергани ҳақидаги фикрингизга тўлиқ қўшиламан.

Сизнинг кўмагингиз билан "Хива жараёни” - Ташкилот фаолиятининг бутун кун тартиби бўйича Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликнинг янги платформаси ишга туширилди. Ушбу ташаббус минтақамизда UNESCO билан амалий ҳамкорликнинг кенгайиши ва муҳим вазифаларнинг илгари сурилишига хизмат қилиши шубҳасиз”, дейилади мактубда.

Мактуб якунида давлат раҳбари унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан йўлланган табрик ва илиқ тилаклар учун Одри Азулега миннатдорлик билдириб, унга мустаҳкам соғлик ва олижаноб фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made