Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.

Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва  ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.

Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашади.

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг