Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор ва кенг доирада музокаралари ўтказди. Музокаралар натижасида 30 ортиқ ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг юксак унвони – "Зарринтож" ордени билан мукофотлади. Шундан сўнг Президентлар Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокидаги концертни томоша қилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон Президенти Сўғд вилоятида бўлди. Президентлар вилоятдаги "Арбоб" маданият саройида бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон сафари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф билан юкланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг