Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин
Жамият
−
03 Июнь 2019
25430Айни чоғда Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланди. Президент томонидан кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинди.
Шунингдек, Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Тошкент вилоятининг иккига бўлиниши мумкинлигини маълум қилди.