Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Жамият 7614
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни Самарқандга келди.

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3.1
t
×