Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Анқарага етиб борди
Жамият
−
06 Июнь
6200Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Туркияга расмий ташриф билан етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтнинг “Эсонбуға” аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон - Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёевнинг Туркияга отланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси