Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
26 Ноябрь 2021
32801Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Владимир Путинга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Маълумот учун, кеча, 25 ноябрь куни тонгда Россиянинг Кемерова вилояти, “Листвяжная” конида ёнғин юз берди. Воқеа оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ёнғин вақтида 285 киши ер остида бўлган ва уларнинг 237 нафари эвакуация қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь