Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.

Мамлакатнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларда конструктив мулоқотни давом эттириш ва яқин ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон иттифоқ ишидаги иштирокини 2017 йилда қайта тиклагани ва бугунги кунда унинг ижроия тузилмаларида тўлақонли қатнашаётганини таъкидлаш жоиз. Бу йил Олий Мажлис томонидан Парламентлараро иттифоқ билан кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида алоҳида ҳужжат қабул қилинди.

Ўз навбатида, бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни қайд этди ҳамда

Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Илғор хорижий тажрибани кенг алмашиш ва кўп томонлама ҳамкорликнинг катта салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида қатор халқаро тадбирларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг