Шавкат Мирзиёев МДХМИ ректорини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев “Торкунов Анатолий Васильевични Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Анатолий Торкунов

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг