Шавкат Мирзиёев: “Мактабларни очишимиз керак” 

Жамият 79489

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов қабрини зиёрат қилиш чоғида коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан тўхталиб, мактабларни очиш кераклигини айтди. 

“Ҳамма мўмин-мусулмонларга илтимос қилишимиз керак. Ҳар бир инсон ўзига қараса, эсон-омон ўтиб кетамиз. Бошқа йўл йўқ. Кўряпсиз-ку, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия давомийлигини икки йил деяпти. Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ. Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Набираларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?”, деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ҳар бир инсон ўзини-ўзи, қариндош-уруғларини ва яқинларини асраб авайлаши кераклигини айтди. Давлат раҳбари 60-65 ёшдан ошганларни қаттиқ ҳимоя қилиш зарурлигини оммага тушунтириш кераклигини таъкидлади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2949
Рейтинг: 3
t
×