Шавкат Мирзиёев “ЛУКОЙЛ” президентини қабул қилди
Жамият
−
16 Март 2021
6231Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Вагит Алекперов Президентга мамлакатда Россиянинг етакчи нефть-газ компанияси иштирокидаги устувор инвестиция ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилишининг бориши тўғрисида батафсил маълумот берган.
Президент Матбуот хизматига кўра, бугунги кунда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик инвесторлардан бири эканини таъкидлаш жоиз. Инвестициялар ҳажми 10 миллиард долларга етмоқда.
Хусусан, 8 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда. Ҳаузак ва Шоди конлари, Жануби-Ғарбий Ҳиссордаги конлар ўзлаштирилмоқда. Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Суҳбат чоғида пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Қўшма лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва “ЛУКОЙЛ” компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинган.
LiveБарчаси