Шавкат Мирзиёев халқаро мукофотга лойиқ топилди

Жамият

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича идоралараро мақсадли гуруҳи(ЮНИАТФ) ҳар йили юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашишга улкан ҳисса қўшганларни мукофотлаш анъанасини йўлга қўйган. 

Эътиборлиси, ушбу нуфузли ташкилотнинг жорий йилги мукофоти эгалари орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам жой олди. Шавкат Мирзиёев БМТ гуруҳи томонидан мазкур жабҳада эътироф этилган ягона давлат раҳбаридир. Бу Президент томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш масаласига бевосита ва алоҳида эътибор қаратилаётганинг халқаро миқёсда яна бир бор тан олинишидир.

Ғолиблар қаторидан Австралия, Бельгия, Бразилия, Австралия, Ливан, Перу каби мамлакатлар соғлиқни сақлаш, Корея Республикаси озиқ-овқат ва дори-дармонлар хавфсизлиги вазирликлари, Бутан парламенти, АҚШнинг саратонни ўрганиш ва тадқиқ қилиш институти, RAD-AID International ташкилоти,

МАГАТЭнинг Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси учун минтақавий бўлинмаси ҳам жой олди.

Мукофотлар 2019 йилнинг шу йилнинг23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги мажлиси доирасида бўлиб ўтадиган ЮНИАТФ тадбирида тақдим этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев мукофот

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг