Шавкат Мирзиёев қатор давлатларнинг янги элчиларини қабул қилиши кутилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Яқин кунларда қатор давлатлар, жумладан Россия ва Туркиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарининг янги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Сизларга яқин орада мамлакатимизга келган бир қатор дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтишини маълум қиламан”, деган Асадов.

Ишонч ёрлиқлари топширилгандан сўнг Олег Мальгинов (Россия элчиси), шунингдек, Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия ва Европа Иттифоқи дипломатик ваколатхоналарининг янги раҳбарлари ўз вазифаларини расмий равишда бошлашади.

Маълум қилинишича, Россия элчиси аллақачон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг