Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
15694Бугун, 2 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, 2 сентябрь санаси Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон тарихини, Ислом Каримов хизматларини эъзозлаш одамларга, ёшларга маънавият етказади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Ислом Каримов бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзуни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлади.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь