Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга табрик йўллади
Жамият
−
28 Май 2019
3272Озарбайжонда Миллий байрам - Республика куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга табрик йўллади.
"Озарбайжон Миллий байрами - Республика куни билан Сизни ва сиз орқали қардош озар халқини табриклаш, энг самимий тилакларимни билдириш менга мамнуният баҳш этади.
Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакатингизнинг иқтисодий имкониятлари кенгайишини мамнуният билан кузатиб келмоқдамиз.
Аминманки, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг стратегик ҳамкорлик, анъанавий дўстлик ва икки томонлама ҳурматга асосланган қардошлик алоқалари бундан кейин ҳам халқларимиз ўртасида юксалиб бораверади", деган Президент Мирзиёев ўз табригида.
Маълумот ўрнида, 1918 йилда Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил этилиши Озарбайжон тарихида ёрқин саҳифа ҳисобланади. Кейинги йиллар, ўн йилликлар ёруғ воқеалар, катта ютуқлари билан мамлакатнинг ва Озарбайжон халқининг ҳаёт босқичларини ташкил этади.
1918 йилда Озарбайжон Миллий Кенгаши томонидан Озарбайжон Демократик Республикаси мустақиллигини тантанали суратда эълон килинган. Шу куни Тифлисда (ҳозирги Тбилиси) мустақиллик декларацияси имзоланган.
Шу воқеалар шарафига Бакуда кўчалардан бири, метрополитен бекати номланган ва “Истиглалият” (мустақиллик) кўчасида мустақиллик декларацияси матни (лотин ва араб ҳарфларида) билан стелла ўрнатилган.
Тбилисида Кавказдаги собиқ подшо вакили саройи зали деворида озар, грузин ва инглиз тилларидаги ёзув билан ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.
LiveБарчаси